Кунига 400 минг дона тухум
Самарқанд вилоятида паррандачиликни ривожлантириш, аҳолига тухум ва парҳез гўшт етказиб бериш ҳажмини ошириш, ушбу фаолият тури билан шуғулланадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилоятида паррандачиликни ривожлантириш, аҳолига тухум ва парҳез гўшт етказиб бериш ҳажмини ошириш, ушбу фаолият тури билан шуғулланадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.Буни Самарқанд туманидаги “Илонсой наслли парранда” корхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Корхона паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган корхона ва фермер хўжаликлари, оилавий тадбиркорларни наслли парранда билан таъминлашга ихтисослашган.
Замонавий, автоматик бошқариладиган технология билан жиҳозланган хўжаликда кунига 400 минг тухум олинмоқда. Инкубаторда 20-21 кун махсус ҳароратда сақланган тухумдан очирилган жўжалар буюртмачи талабига қараб 90 кунгача парваришланади. Корхона мутахассислари шахсий томорқа хўжаликларида паррандачиликни ташкил этаётган аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар беришга ҳам алоҳида эътибор қаратади.