Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.06.2018 22:30 Чоп этиш версияси

Корхонанинг истиқболли лойиҳалари

Корхонанинг истиқболли лойиҳалари Фарғона туманидаги “Миндонобод агросаноат” масъулияти чекланган жамияти узумчиликка ихтисослашган. Айни пайтда бу ерда узум етиштиришни кўпайтириш, қайта ишлаш, маҳсулотни экспорт қилиш бўйича истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан узум етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд токзорлар минг гектарга етказилмоқда, – дейди корхона раҳбари Мўминжон Мамадалиев. – Қайта ишлаш тармоғига Италия ва Болгариядан энергия тежамкор технологиялар – қайта ишлаш, совутиш, қадоқлаш ва сақлаш ускуналари келтирилиб, ишга туширилди.

Маҳсулотимизни экспорт қилиш бўйича Хитой ва Россия давлатлари билан ҳамкорлик келишуви ўрнатилди. Истиқболли лойиҳалардан яна бири узумчиликда инновацион технология – қуёш энергиясида ишлайдиган томчилатиб суғориш тизими амалиётга жорий этилди.

17.JPG

24.JPG

Айни кунларда узумзор ҳудудида муҳташам меҳмонхона, винобар, чўмилиш ҳавзаси, ноёб манзарали дарахтлар ҳиёбонини ташкил этиш ишлари якунига етказилаётир. Агротуризм ривожига хизмат қилувчи ушбу объектга ташриф буюрувчи хорижий меҳмонлар ва маҳаллий сайёҳлар вилоят тарихи, виночилик соҳасига оид маълумотларга эга бўлиши, вино хўжалиги бўйлаб экскурсия қилиши, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиши ҳамда табиий етиштирилаётган узум ва бошқа турдаги меваларни териб, истеъмол қилиши мумкин.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
7 350