Корхонада иш қизғин
«Фарғонапахтасаноат» ҳудудий филиали қошидаги Риштон пахта тозалаш акциядорлик жамиятида ўнлаб хизмат кўрсатиш соҳаларини ўз ичига олган замонавий инфратузилма яратилган.
«Фарғонапахтасаноат» ҳудудий филиали қошидаги Риштон пахта тозалаш акциядорлик жамиятида ўнлаб хизмат кўрсатиш соҳаларини ўз ичига олган замонавий инфратузилма яратилган.Бу ерда пахта хомашёсини қабул қилиш, уни электрон тарозидан ўтказиш, тўкиш, ғарамлаш, сақлаш, чигит ва толани ажратиш жараёнлари замонавий технологиялар асосида бажарилади.
– Жорий йил Фарғона ва Риштон туманида етиштирилган 34100 тонна пахтани қабул қилиш режалаштирилган, – дейди корхона бош муҳандиси Козим Қозихонов. – Ҳозиргача пахта ҳосилининг 90 фоиздан ортиғи юқори навларга қабул қилинди. Пахтакорларимиз томонидан йиғим-терим ишларининг ўз вақтида бажарилаётгани хомашёни сифатли қайта ишлаш имконини бермоқда.