ЎзА Ўзбек

18.05.2019 17:06 Чоп этиш версияси

Корхона ва ташкилотлар диққатига!

Корхона ва ташкилотлар диққатига!


“Агробанк” АТБ Бош офиси, ҳудудий бошқармалар ва филиаллар ўртасидаги алоқа тизимини такомиллаштириш ҳамда банк тармоқ қурилмаларини модернизация қилиш, шунингдек, видеоконференцалоқа технологияси асосида мажлисларни ташкил этиш ва “Контакт маркази” фаолиятини сифатли йўлга қўйиш мақсадида “Банк тизимида техник-дастурий комплексни модернизация қилиш ва видеоконференцалоқа тизими”ни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов иштирокчилари “Агробанк” АТБ тизимида техник-дастурий комплексни модернизация қилиш ва видеоконференцалоқа тизимини жорий этиш” техник топшириғи билан танишишлари лозим. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар “Танлов ҳужжатларига қўйилган талаб­лар”га мувофиқ бўлиши шарт.

Танлов комиссиясининг ишчи органи манзили ва телефони: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 43-уй. Тел.: (71) 202-80-08. (ички рақамлар: 11327, 11401). E-mail: headoffice@agrobank.uz

Иштирокчилар танлов шартлари бўйича қўшимча маълумотларни олиш учун юқоридаги манзил ёки телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Тижорат таклифлари жорий йилнинг 15 июнь куни соат 17.00 га қадар қабул қилинади.

Банк танловнинг ҳар қандай босқичида уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.


ЎзА
469