Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 17:54 Чоп этиш версияси

Корхона ишчилари — коллеж битирувчилари

Корхона ишчилари — коллеж битирувчилари Самарқанд шаҳридаги «Asl nafis» масъулияти чекланган жамиятида ойига 1 миллион дона 30-35 турдаги чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Тўрт юздан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган корхонада ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида жорий йилда яна бир цехни ишга тушириш режалаштирилган. Айни мақсадда қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг замонавий ускуна ва 80 метрлик юқори ҳароратли печь келтириб ўрнатилди.

—Цех ишга тушгач, корхонада йилига 60 минг дона сантехника маҳсулотлари (раковина ва унитаз) ишлаб чиқарилади, — дейди корхона директори ўринбосари Шойим Ҳамдамов. — Энг муҳими, 40 га яқин иш ўрни яратилади.

Корхонада касб-ҳунар коллежлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Буни ишчиларнинг юз нафарга яқини коллеж битирувчилари экани ҳам исботлайди. Боғишамол саноат, Самарқанд санъат ҳамда Самарқанд енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари шу ерда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ билан бирга, ўз иш ўринларига ҳам эга бўлмоқда. Ташкил этиладиган янги ишлаб чиқариш цехи ишчилари ҳам асосан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бўлади.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
2 711






Все о погоде - Pogoda.uz