ЎзА Ўзбек

31.08.2018 12:47 Чоп этиш версияси

Корхона фаолияти кенгаймоқда

Корхона фаолияти кенгаймоқда
Андижон вилояти Хонобод туманидаги “Ilg`or ekspres servis” МЧЖ тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

– 2015 йилда фойдаланилмай турган бино 1 миллиард сўм инвестиция киритиш ва 35 иш ўрни яратиш шарти билан “ноль” харид қийматида тасарруфимизга берилди, – дейди корхона раҳбари Эркинжон Тешабоев. – Хитойдан замонавий тикув дастгоҳлари келтирдик. Хом ашё масаласида ҳамкорлар қўллаб-қувватлади. Маҳсулотимиз ички бозорда юқори баҳоланмоқда. Яқинда россиялик буюртмачилар билан 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзоладик. Мақсадимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш.

Лойиҳанинг навбатдаги босқичи тўқув цехи ташкил этиш бўлиб, ҳозирда корхона биносининг иккинчи қавати ушбу мақсадда таъмирланмоқда. Тез фурсатда янги цех ишга туширилиб, қўшимча 20 иш ўрни яратилади.

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
3 932