ЎзА Ўзбек

27.07.2018 12:17 Чоп этиш версияси

Кореялик тадбиркорлар юртимизда қуёш панеллари ишлаб чиқаради

Кореялик тадбиркорлар юртимизда қуёш панеллари ишлаб чиқаради
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида Жанубий Кореянинг бир қатор фирма ва компаниялари вакиллари билан музокара бўлиб ўтди. 

Унда Жанубий Кореянинг "Ds Corporation", "Spero Global", "Atom Oloy", "Songwang","Open Spase" каби ўндан ортиқ фирма ва компаниялари вакиллари иштирок этди. Уларнинг кўпчилиги юртимизда ўз бизнес фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирди. Хусусан, “Atom Oloy" мамлакатимизда қуёш панеллари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. "Songwang" компанияси эса тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиб, ер олиш учун ариза берган.

‒ Юртимизда хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун яратилган қулай шароитлар Жанубий Кореядаги кўплаб инвесторларни Ўзбекистонга қизиқишини янада ортирмоқда, ‒ дейди Жамғарманинг Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Валерий Ким. 

Делегация вакиллари Ўзбекистонда маҳсулот ишлаб чиқариб ички бозор билан бир қаторда ўз маҳсулотларни қўшни мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирмоқда. 

ЎзА
5 874