Самарқандда вилоятдаги йирик саноат корхоналари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган 300 дан ортиқ йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар билан бирга, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан 40 га яқин корхона ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Мамлакатимизда маҳаллий хомашё асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, йирик саноат корхоналари ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, маҳаллийлаштириш дастурининг самарали амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги кооперация алоқалари ривожланиб, маҳсулот тури ва сифати ошмоқда, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Кўргазмада озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар, жумладан, қурилиш материаллари, мебель, гилам ва трикотаж буюмлари, машинасозлик, электротехника саноати маҳсулотлари кенг ассортиментда намойиш этилди. Вилоятдаги ташкилотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, фермер хўжаликлари, тадбиркорлар маҳсулот харид қилиш юзасидан шу ернинг ўзида келишувга эришиб, шартномалар имзоладилар. Тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар бу борада уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатди.

– Бу йилги ярмаркада илк бор ўз маҳсулотларимиз билан қатнашаяпмиз, – дейди Ургут туманидаги “Муҳаммадқодир Юсуф” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Султонов. – Корхонамизда 50 дан ортиқ турдаги ўқув ва спорт сумкалари тайёрланади. Хомашёни асосан маҳаллий корхоналардан оламиз. Ярмарка давомида кўплаб ишлаб чиқарувчилар, савдо корхоналари ҳамкорликда ишлашни таклиф этишди. Икки томонлама манфаатли шартномалар тузишга эришдик.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди