ЎзА Ўзбек

28.10.2019 Чоп этиш версияси

Контракт тўлов муддати узайтирилди

Контракт тўлов муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг жорий йил 21 октябрдаги баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябрь этиб белгиланди.

6 080
ЎзА