Термизда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида кўплаб ёшлар ўз мутахассислиги бўйича ишга йўлланма олди.

Сурхондарё вилоятидаги ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият юритувчи корхона-ташкилот ва муассасалар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этган ярмаркада Президентимиз раҳнамолигида мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор корхона ва муассасаларни малакали мутахассислар билан таъминлашда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига бириктирилган 7 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини жорий йилда 2 минг 415 ўғил-қиз битиради. Уларнинг 1 минг 336 нафари бевосита ахборот-коммуникация соҳаси мутахассисларидир.

– Анъанавий ўтказиб келинаётган ушбу тадбир замонавий ахборот технологиялари йўналиши бўйича чуқур билим ва кўникмага эга бўлган битирувчи ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Дониёров. – Бугунги бўш иш ўринлари ярмаркасида ҳам уларнинг кўпчилиги ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш учун йўлланма олди.

Жорий йилда Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежини 100 дан зиёд ўқувчи ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича тамомлайди. Ярмарка туфайли ёш мутахассисларнинг 6 нафари Ўзбекистон –Индонезия қўшма корхонасининг Термиз шаҳридаги “ЎзИ-Термиз” филиалида меҳнат фаолиятини бошлайдиган бўлди.

– Шу йил коллежни тамомлайман, – дейди Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Рустам Зиёдуллаев. – Шаҳримизда сифатли алоқа хизмати кўрсатаётган замонавий корхонадан муносиб иш топдим. Ўз мутахассислигимиз бўйича ишга жойлашишимизга кўмаклашаётгани учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коллеждан корхонага