Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2017 12:51 Чоп этиш версияси

20 киши ишли бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, прокуратура, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Мўйноқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирда аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Ярмаркада тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари томонидан 45 бўш иш ўрни тақдим этилди. Тадбир давомида 20 фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 3 иштирокчи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун банкдан имтиёзли кредит оладиган бўлди.

– Коллежнинг охирги босқичида таҳсил олмоқдаман, – дейди Нурсултон Айтжанов. – Ярмаркада қатнашиб, ўз бизнесимни бошлаш ниятида ҳужжатлар топширдим. Банк томонидан бериладиган имтиёзли кредит эвазига ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, уч тенгдошимни иш билан таъминлашни мўлжалламоқдаман.

Ярмарка давомида мутахассислар фуқароларнинг меҳнат қонунчилигига оид имтиёз ва кафолатлар бўйича ҳуқуқий билимини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
2 451






Все о погоде - Pogoda.uz