Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.10.2017 19:56 Чоп этиш версияси

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортининг мамлакатимиз умумий экспортидаги улуши 27 фоизга етди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолияти учун сўнгги йилларда яратилган имкониятлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Президентимизнинг тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилган фармон ва қарорлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, уларга замонавий, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни экспортга чиқаришда яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Иқтисодиёт вазирлиги мутахассислари берган маълумотга кўра, жорий йилда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2 минг 162 тадбиркорлик субъектига ўз товар ва хизматларини экспорт қилишда хуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатилган. Бунинг натижасида 395 тадбиркорлик субъекти томонидан 1 миллиард 93 миллион долларлик экспорт амалга оширилган.

​– Жамғарма турли халқаро кўргазмаларда иштирок этиб, чет элдан харидорлар топишда доимий равишда кўмак бериб келмоқда, – дейди қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "Крембер" корхонаси вакили Д.Узоқов. – Бунинг самарасида жорий йилда Россияда бўлиб ўтган халқаро озиқ-овқатлар кўргазмасида иштирок этиб, 5 та давлат билан 3,5 миллион долларлик шартнома имзолашга эришдик.

Матбуот анжуманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортининг мамлакатимиз умумий экспортидаги улуши охирги 15 йилда уч маротаба ортиб, бугунги кунда бу кўрсаткич 27 фоизга етгани алоҳида таъкидланди. Охирги беш йилда экспорт фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар сони 1,5 баробар, кичик бизнес субъектлари сони 1,6 баробар ошгани қайд этилди.

Даврон Суннатов, ЎзА
7 994






Все о погоде - Pogoda.uz