ЎзА Ўзбек

29.10.2012 16:23 Чоп этиш версияси

Хўжайлида янги корхона

Оролбўйида енгил саноатни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ушбу йўналишда янги қувватларнинг ташкил этилишида, импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда аҳоли бандлик даражасининг ошишига хизмат қилмоқда.

Хўжайли туманида ип-калава ишлаб чиқарадиган “Elite stars textile” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади. “Ўзсаноатқурилишбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки томонидан киритилган инвестиция ҳисобига замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхона йилига 5 минг тонна юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотларнинг қарийб 80 фоизи экспортга чиқарилади.

“Elite stars textile” МЧЖ раҳбари Йўлдош Матниёзовнинг айтишича, корхона ишга туширилиши билан 130 кишининг бандлиги таъминланган. Уларнинг 95 нафари касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир. Корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, яна 70 иш ўрни яратилади. 


ЎзА, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат)
9 131