ЎзА Ўзбек

09.03.2019 19:49 Чоп этиш версияси

Ховосда 140 та янги иш ўрнига эга тикувчилик цехи иш бошлади

Ховосда 140 та янги иш ўрнига эга тикувчилик цехи иш бошлади

Ховос тумани Бунёдкор маҳалласида “Sirdaryo baraka chevarlari” масъулияти чекланган жамиятга қарашли тикувчилик цехи иш бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этди.

IMG_2894.JPG

Бунёдкор маҳалласида дастлабки енгил конструкцияли тикувчилик мажмуаси ташкил этилди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида корхонани жойлаштириш ҳудудини белгилаш ва тегишли муҳандислик тармоқларига уланишида вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан зарурий амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Қисқа фурсатларда қаровсиз, ташландиқ, шўр босган жойда, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган тикув мажмуаси янгидан барпо этилди. Ана шунинг ҳисобига маҳалладаги 140 нафар ишлаш истагини билдирган хотин-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланди. Лойиҳанинг кейинги босқичлари ишга туширилса, яна 100 та иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

IMG_2916.JPG

Ушбу корхонада йилига 8 миллион дона болалар, аёллар, эркаклар ва махсус иш кийимлари, сочиқ ва чойшаблар ишлаб чиқарилади. Дастлабки йилларда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 60 фоизи экспортга, қолганлари ички бозорга йўналтирилади.

– Маҳалламизда тикув фабрикаси иш бошлаганидан ниҳоятда хурсандман, – дейди Бунёдкор маҳалласида яшовчи 2 нафар II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанднинг онаси Зулайҳо Қобилова. – Турмуш ўртоғим вафот этгандан сўнг оиланинг бор юки ёлғиз елкамга тушди. Фарзандлар парвариши билан рўзғор юкидан қийналган вақтларим кўп бўлди. Тикувчилик билан 13 йил шуғулланиб, рўзғор тебратиш қийинлигидан, қадрдон тикув машинкамни сотишга мажбур бўлдим.

IMG_2945.JPG

Худога минг шукур, уйимга яқин бўлган ҳудудда севган ҳунарим билан яна машғул бўлиш, фарзандларим тарбияси ва қарови билан ҳам шуғулланишимга имкон яратиб берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаевлар сўзга чиқди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
8 276