Фарғона вилоятида ҳам хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2016 йилда вилоятда ташкил этилган 1 минг 156 хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчасининг аксарияти қишлоқларда жойлашган.

Хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожи аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ва кундалик эҳтиёжини қондиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугун нафақат сартарошхона ёки телевизор тузатиш устахонаси, балки замонавий алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари, меҳмонхона, ресторан ва бошқа кўплаб хизматлар кўлами ҳам кенгаймоқда. Сўнгги беш йилда вилоят туманларида кўплаб "Гўзаллик салонлари" бунёд этилди. Намунавий лойиҳалар асосидаги қишлоқ массивларида янги хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга туширилди.

– Биз уч йўналишда сервис хизматини йўлга қўйдик, – дейди Фарғона шаҳридаги “Sun servise” оилавий корхонаси раҳбари Нилуфархон Қосимова. – Хизматларнинг асосий турлари профессионал даражада видео ҳамда фото маҳсулотлари тайёрлаш, полиграфия хизмати, турли байрам тадбирлари ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ. Банкнинг имтиёзли кредити фаолиятимиз ривожида муҳим аҳамият касб этаётир.

Вилоятда юридик, консалтинг, меҳмонхона, интернет хизматлари, суғурта, молия-банк соҳасидаги янги ва замонавий хизмат турлари кўпаймоқда. Бу соҳада рақобат муҳитининг шаклланиши аҳолининг арзон ва сифатли хизмат турларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтирмоқда.

Қўқон шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури асосида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётир. Муҳташам иншоотлар қад ростлади, йўллар ва шаҳар ичидаги шоҳкўчалар кенгайтирилиб, уларнинг икки четида хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари ташкил этилди. Масалан, тадбиркор Дилшод Қорабоев фитнес ва бодибилдинг йўналишида марказ ташкил этди. Мазкур спорт масканига, айниқса, уюшмаган ёшлар кўп жалб этилган.

Қўқон шаҳрида жорий йилда хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини шакллантириш, ахборот-коммуникация технологиялари, йўловчи ташиш ва жамоат транспорти соҳасини ривожлантириш манзилли дастури асосида 213 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу 774 янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Вилоятда мазкур соҳа кўлами фақат кўрсатилаётган хизматлар ҳажми билан эмас, балки тури кўпайиб бораётгани билан ҳам эътиборлидир. Жумладан, ўтган йили ахборот-коммуникация технологиялари, туризм каби соҳаларда 12 турдаги янги хизматлар жорий этилди. Бунинг натижасида вилоятда 2016 йилда аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш салмоғи 46,1 фоиздан 55,9 фоизга етди. Жорий йилда ҳам вилоят миқёсида ахборот-консалтинг, брокерлик ва диллерлик, бухгалтерлик ҳисоби, аудиторлик каби замонавий хизмат турлари сервис тизимининг ажралмас қисмига айланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизмат кўрсатиш сифати юксалмоқда