ЎзА Ўзбек

03.07.2020 Чоп этиш версияси

Хива шаҳрида янги банк хизматлари маркази ишга тушди

Хива шаҳрида янги банк хизматлари маркази ишга тушди

Хоразм вилояти Хива шаҳрининг аҳолининг гавжум қисмларидан бири, кўплаб савдо шахобчалари жойлашган яна бир манзилда аҳолига қулайлик яратиш, тезкор, намунали банк хизматларини тақдим этиш юзасидан Ипотека-банкнинг Тинчлик филиалига қарашли “Хива” банк хизматлари маркази очилди. 

Марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламда банк ҳамда консалтинг хизматлари тақдим этилмоқда. Шунингдек, марказда айланма маблағни тўлдириш, асосий восита сотиб олиш, қурилиш ташкилотларига қурилиш соҳасини кредитлаш хизматлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахсларнинг кунлик савдо тушумларини қабул қилиш учун универсал касса хизматлари 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда. 

photo_2020-07-03_15-56-15.jpg

Йирик савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган ушбу марказ замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган бўлиб, бу ерда савдо мажмуасига ташриф буюрган аҳоли ҳамда меҳмонлар куннинг исталган вақтида миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириш, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш ҳалқаро пул ўтказмалари хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган. 

Қайд этиш лозимки, Ипотека-банк томонидан малакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам намунали банк хизматларини тақдим этувчи мана шундай банк хизматлари марказлари очиш кўзда тутилган.

photo_2020-07-03_15-56-18.jpg

Банк матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

4 809
ЎзА