Хоразм пойабзаллари харидорларга манзур бўлмоқда
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ишбилармонлар сафи кенгайиб, истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилишида муҳим омил бўлмоқда. Буни Урганч шаҳридаги "Darital shоes" масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ишбилармонлар сафи кенгайиб, истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилишида муҳим омил бўлмоқда. Буни Урганч шаҳридаги "Darital shоes" масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин.Корхонада ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар дизайни ва сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.
– Ўтган йили эркаклар, ўсмирлар ва болалар учун 28 минг жуфт оёқ кийим тайёрланди, – дейди «Darital shоes» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бекмамат Бобожонов. — Олтмишдан зиёд ишчи меҳнат қилаётган корхонамиз маҳсулотлари гигиеник ва мувофиқлик сертификатига эга.