Харидоргир маҳсулотлар
Жиззах вилояти Зомин туманидаги «Тrust electronics» масъулияти чекланган жамиятида компьютер мониторлари, барча турдаги маиший электр асбоб-ускуна ва жиҳозлари учун 90 турдаги қувват тармоқлари, гўшт қиймалагичлар ишлаб чиқарилмоқда.
Жиззах вилояти Зомин туманидаги «Тrust electronics» масъулияти чекланган жамиятида компьютер мониторлари, барча турдаги маиший электр асбоб-ускуна ва жиҳозлари учун 90 турдаги қувват тармоқлари, гўшт қиймалагичлар ишлаб чиқарилмоқда.—Компьютер мониторларининг 60, қувват тармоқларининг 90, қиймалагичларнинг 40 фоиз хомашё ва қисмлари маҳаллийлаштирилган, - дейди корхона бош муҳандиси Ғайниддин Рамузидинов. — Бу ерда иш билан таъминланган 100 ишчи-ходимнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир. Маҳсулотларнинг бир қисми экспорт қилинмоқда.