ЎзА Ўзбек

25.08.2018 16:05 Чоп этиш версияси

Халқ банкининг Ангрен филиали янги бинода иш бошлади

Халқ банкининг Ангрен филиали янги бинода иш бошлади
Акциядорлик тижорат Халқ банки аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида, сўнгги йилларда республикадаги мавжуд барча туман ва шаҳар филиалларини замонавий қиёфада, тўлиқ қайта таъмирлаб, фойдаланишга топшириб келмоқда. 

14162977671-720x320.jpg
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 23 март куни «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

Бугун Халқ банкининг Тошкент вилояти Ангрен филиали ана шундай замонавий қиёфа касб этди. 

Тўлиқ янгидан қад ростлаган банк биноси қурилишига 3,9 миллиард сўм маблағ сарфланди. Замонавий бино тўлиқ янги мебель жиҳозлари билан таъминланди. 

Эътиборлиси, бинога кираверишдаги милиция пости ўрнига, мижозларга маслаҳат берувчи Ресепшн хизмати ташкил этилган. Бу ерда банк мутахассиси мижозларга маслаҳатлар, саволларига жавоблар беради. Бир сўз билан айтганда, ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилади. 

Шунингдек, банкда тадбиркорлар учун алоҳида, жисмоний шахслар учун алоҳида хизмат кўрсатиш жойлари ташкил этилган. 

Шу куни Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан ўтказилган «Қадимий Бухоро» тиражли, пул-буюм ютуқли лотереясида “Спарк” автомобили ғолиби бўлган ангренлик фуқарога ютуқ топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

96246ee3-2656-434d-862f-03191a753a76.jpg

– Коммунал тўловларни тўлаш учун банкка бориб, икки дона “Қадимий Бухоро” лотереясидан олган эдим, – дейди омадли юртдошимиз Маликахон Мамадиева. – Очиғи, тўрт минг сўмга “Спарк” ютиб олиш хаёлимга ҳам келмаган эди. Бундан барча яқинларим хурсанд бўлишди. Менинг қувончим эса чексиз. 

Халқ банки лотереялари ростдан ҳам орзўларни рўёбга чиқарар экан. Мен бунга чиндан амин бўлдим. 

Халқ банки маҳаллий туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ташкил этилган ушбу тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяда республикамизда ишлаб чиқарилган 4 та автомобиль, Бухорога 2 кишилик ва 1 кишилик жами 100 та сайёҳлик йўлланмалари ва 2000 сўмдан 5 миллион сўмгача бўлган пул ютуқларидан иборат жами 99 200 та ютуқ ўз эгаларини топди. 

Дарҳақиқат, юртимизда Халқ банки томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида мижозлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсади ётибди. Фойдаланишга топширилаётган мазкур филиалнинг замонавий қиёфа касб этиши аҳолига ва мижозларга янада сифатли банк хизматлари кўрсатиш имкониятини яратмоқда.
 
Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида 

ЎзА
4 147