ЎзА Ўзбек

08.02.2019 15:49 Чоп этиш версияси

Халқ банкида халқаро пул ўтказмалари янада осонлашди

Халқ банкида халқаро пул ўтказмалари янада осонлашди

Эндиликда Акциядорлик тижорат Халқ банки мижозлари Туркия давлатидан пул ўтказмаларини амалга оширишда янада қулайликка эга бўлишди.

Бугун юртимиздаги тижорат банклари томонидан аҳолига таклиф этилаётган банк хизмат турлари йил сайин ортиб бормоқда. Бундай хизмат турларидан бири – халқаро пул ўтказмаларидир. Чунки юртдошларимиз хорижий мамлакатлар билан ўзаро иқтисодий алоқаларни олиб боришда ушбу хизматнинг ўрни катта. 

Эндиликда Акциядорлик тижорат Халқ банки мижозлари Туркия давлатидан пул ўтказмаларини амалга оширишда янада қулайликка эга бўлишди. Чунки Халқ банки ҳамда Туркияг “Актиф банки”нинг UPT халқаро пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. 

Маълумот учун айтадиган бўлсак, UPT халқаро пул ўтказмалари тизими Туркияда 2010 йили ташкил қилинган бўлиб, Европа, МДҲ ва дунёнинг бошқа жами 40 та давлатларида 400 мингдан ортиқ шохобчаларига эга. 

photo5395770949179124342.jpg

Жорий йил 7 февраль куни UPT компанияси мутахассислари Вугар Маммадрзаев ва Тугба Рейханлар Халқ банкининг Тошкент шаҳар филиали мажлислар залида банк ходимлари учун тренинг ўтказишди. Мазкур тренингда Тошкент шаҳри филиалларининг Чакана хизматлар бўлими бошлиқлари ва иккитадан ходимлари иштирок этишди. 

– Халқ банки тизимидаги мавжуд 197 та филиалларда аҳолига халқаро пул ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатиб келинмоқда, – дейди Халқ банки Халқаро пул ўтказмалари бошқармаси бошлиғи Бегзод Тожибоев. – Биргина ўтган 2018 йилда банкимизда халқаро ўтказмалар хажми қарийб бир миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. 

Энди UPT халқаро пул ўтказмалари ёрдамида бу борадаги ишларимиз кўлами янада кенгаяди. Бундан ташқари мижозлар паст фоизларда ўтказмаларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Семинар давомида Халқ банкида мижозларга кўрсатилаётган хизматлар ва яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида UPT компанияси вакиллари Тошкент шаҳар Амалиёт ва Чилонзор филиалларида ҳам бўлишди. 

Шунингдек, банк мижозлари бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг Туркия билан ташқи савдо операцияларида тўловларни осон ва қулай амалга оширишлари учун Халқ банки учун Туркия “Актиф банк”ида АҚШ долларида корреспондент ҳисобварағи очилди.

Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида​​

ЎзА
3 825