ЎзА Ўзбек

10.06.2019 10:34 Чоп этиш версияси

Халқ банки беш ташаббус доирасида тадбир ўтказди

Халқ банки беш ташаббус доирасида тадбир ўтказди

Жорий йилнинг 8 июнь куни пойтахтимиздаги Япон боғида Халқ банки томонидан “Баркамол авлод – юрт таянчи” шиори остида банк ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди. photo5472147545150040622.jpg

Мазкур тадбирЎзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкиллаштирилди. 

Маълумки, ушбу беш ташаббусда ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда уларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсади мужассамлашган. 

photo5467581582597532424.jpg

photo5467581582597532427.jpg

photo5467581582597532428.jpg

Албатта, мазкур ташаббуслар кенг жамоатчилик билан бирга Халқ банки жамоаси томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди. 

Банк томонидан ўтказилган ушбу тадбир ўзаро ҳурмат, ҳамфикрлик ва ҳамжихатликкаасосланган бошқарув тизимини янада мустаҳкамлигини намойиш этди. Банк равнақи учун сидқидилдан фаолият олиб бораётган банк ҳодимларининг оила аъзолари билан биргаликда ҳордиқ чиқаришлари учун маданий-маърифий маскан бўлди. 

photo5467581582597532425.jpg

photo5467581582597532429.jpg

photo5467581582597532430.jpg

Таниқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорлар концерт дастурлари билан рассомлар, спортчилар тадбир иштирокчилари бўлган ёшларга турли ўқув машғулотлари билан ўзгача кайфият улашди. 

Бан ходими – бу жиддий қиёфа, расмий мулоқот ва расмий имиж, бўйнидан бўйинбоғини ҳеч ҳам ечмайдиган шаҳс. Биз банк ходими деганда дастлабки ҳаёлимизга келадиган фикр бундан ортиқ бўлмайди. Бироқ бугунги тадбир уларни янгидан кашф этиш, меҳрибон ота ва она эканликларини яна бир бор исботлашга замин яратди. 

photo5467581582597532426.jpg

photo5467581582597532431.jpg

Келгусида мазкур ташаббусларни юртимиздаги барча ҳудудларда мавжуд Халқ банкининг филиаллари миқёсида кенг тарғиб қилиш режалаштирилмоқда. 

Банк ахборот хизмати

ЎзА
2 129