ЎзА Ўзбек

12.07.2018 13:34 Чоп этиш версияси

ХАЛҚ БАНКИ

ХАЛҚ БАНКИ
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда чет эл маблағларини кенг жалб қилмоқда.

Жорий йилнинг 11 июль куни акциядорлик тижорат Халқ банки мижозларининг бизнес лойиҳаларини халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мақсадида Германиянинг “Berliner Sparkasse – Branch of Landesbank Berlin AG” банки вакиллари билан келишув имзолаш олди учрашуви ўтказилди.
01.JPG

Учрашувда бугунги кунда банк томонидан Германия давлатидан наслли қорамоллар, шунингдек, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп сут ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш билан боғлиқ лойиҳаларни хорижий валютада молиялаштириш ва тадбиркорларни молиявий қўллаб қувватлаш борасида қилинаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

f287d278-6cd0-4687-ab01-f1672607af7c.jpg

Музокаралар давомида республикамизда озиқ-овқат ва ноозиқовқат саноати ҳамда чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида “Berliner Sparkasse – Branch of Landesbank Berlin AG” банкининг хорижий кредит линиясини жалб қилиш ва Халқ банкининг мухбирлик ҳисоб рақамини очиш юзасидан келишиб олинди.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, мазкур келишув жорий йилнинг 25 июль куни Германиянинг Берлин шаҳрида имзоланиши режалаштирилган. 

Банк Ахборот хизмати 

Реклама ҳуқуқи асосида

ЎзА
9 587