06.10.2019 Чоп этиш версияси
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўйича 84 та объект электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 64 та объект 27 млрд. 294,6 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 84 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди. Бу ҳақида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати маълум қилди.

Шунингдек, хабарда давлат мулки объектлари савдоси юзасидан ҳам маълумот келтирилган. Қайд этилишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги худудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 4 та давлат мулки объекти 1 млрд. 420 млн. сўм инвестиция киритиш, 55 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5,0 млн. сўмга сотилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилмоқда. Жумладан, ушбу ҳафтада 120 та объект савдога чиқарилди ва 72 та объект реализация қилинди.
10 791
ЎзА