ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

Хўжаликда сутни қайта ишлаш тармоғи йўлга қўйилади

Хўжаликда сутни қайта ишлаш тармоғи йўлга қўйилади

Сурхондарё вилояти чорвачилик тармоғи учун қулай ҳудудлардан саналади. Бундан унумли фойдаланган тадбиркор Омон Асадов 2005 йилда «Азим Сурхон» наслчилик ва чорвачилик фермер хўжалигини ташкил этган. 10 гектар ер майдонида ишни бошлаган тадбиркор бугун кенгайтирилган 69 гектар майдонда фаолиятини давом эттирмоқда.

2008 йилда хўжаликка Германиядан чорва моллари келтирилган. Уларнинг сони ортиб, фойда ҳам кенгайиб бормоқда. Ҳозирда бу ерда 19 нафар киши доимий иш билан банд. Хўжаликнинг гўшт ва сут маҳсулотлари ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва вилоят савдо марказларига етказиб берилмоқда.

Яқин кунларда Германиядан яна 62 бош чорва мол келтирилиши ҳамда хўжаликда замонавий технологиялар асосида сутни қайта ишлаш тармоғи йўлга қўйилиши режалаштирилган.

4.jpg

7.jpg

4 532
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА