Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.09.2018 11:55 Чоп этиш версияси

Хўжалик узумзорида

Хўжалик узумзорида
Халқимизда, “Тўқсонга борсанг ҳам ток эк, юзга етгунча узумини ейсан”, деган нақл бор. Шу нақлга амал қилган навоийлик соҳибкорлар узумчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хатирчи туманидаги “Эсон Турсун боғлари” фермер хўжалиги пахта ва ғалла етиштириш билан бирга, 3 гектар майдонда узумчилик билан ҳам шуғулланади. Хўжаликда узумнинг маҳаллий шароитга мос “Оқ кишмиш”, “Қора кишмиш”, “Ҳусайни” ва “Маска” навлари парваришланади. Ўтган йили токзордан 15 тонна ҳосил олинди. Унинг 2 тоннаси қуритилиб, майиз ҳолида аҳоли дастурхонига тортиқ қилинди.

2.jpg

Соҳибкорлар келгусида токзорларни кенгайтиришни ҳамда хўжалик қошида шарбат ва шинни тайёрлаш тармоғини йўлга қўйишни режалаштирган.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА