Фарғона вилоятини 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, ҳудудда 1 минг 989 истиқболли лойиҳа амалга оширилди.

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити яратиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасида вилоятда мазкур соҳа жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда вилоятда 18 минг 501 кичик бизнес субъекти фаолият кўрсатиб, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 51,2 фоизга етди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан 440,7 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди.

Фарғона вилояти фаолларининг жорий йил биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ижросига бағишланган йиғилишида шулар хусусида сўз юритилди.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошқарган йиғилиш сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилди. Унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, бошқарма ва идоралар, йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, асосий эътибор Президентимизнинг шу йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига қаратилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш 7,1 фoизга ўсди. Қишлоқ хўжалигида 6,2, чакана савдо айланмасида 14,2, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришда 10,7, жами хизматларда 18 ва пуллик хизматлар кўрсатишда 13,8 фоиз ўсишга эришилди.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,6 фоизга ўсиб, 700 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Мазкуркорхоналар томонидан 93,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.

Ҳисобот даврида хорижий инвестиция иштирокида 12 қўшма корхона ташкил этилди. Бунда қўшма корхоналарни модернизация ва диверсификация қилиш борасида яратилаётган имтиёз ва кафолатлар ҳам асосий омил бўлмоқда. Вилоятда 2012 йил якуни билан 22 қўшма корхона 11,6 миллиард сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан имтиёз олган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 23 миллиард сўмдан ортди. Иқтисод қилинган маблағлар корхоналар фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга сарфланмоқда.

Бандлик дастури ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида 44 минг 309 янги иш ўрни яратилди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласи доимий эътибор марказида.

Фаоллар йиғилишида эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кенг кўламли вазифалар белгиланди