ЎзА Ўзбек

17.06.2020 Чоп этиш версияси

Картошка кавлагич

Картошка кавлагич
Илм-фан ютуқлари

Кичик деҳқон ва фермер хўжаликлари учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқиш соҳа олимлари олдидаги долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан 12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган тебранма чивиқли картошка кавлагич бу борада амалга оширилаётган ишларнинг намунасидир. Ушбу техника енгил конструкция ва тебранма механизмга эгалиги ҳисобига иш унуми юқори бўлмоқда. Унинг асосий вазифаси картошка ҳосилини кам энергия сарфлаган ҳолда йиғиб олишдир. Янги ишлаб чиқилган тебранма чивиқли картошка кавлагичнинг тажриба нусхаси Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти экспериментал-тажриба фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган.

Соҳа олимлари мазкур техниканинг тажриба-саноат нусхасини тайёрлаш бўйича ишларни олиб бормоқда. Унинг кичик деҳқон ва фермер хўжаликлари учун афзаллиги – картошка ҳосилини тез ва осон йиғиб, вақтни тежайди. Шунингдек, ёқилғи сарфини 19 фоиз ва эксплуатацион харажатларни 13,3 фоизга камайтиради.

5 355
Абдулазиз МУСАЕВ, ЎзА