ЎзА Ўзбек

03.07.2020 Чоп этиш версияси

Канада зарбхонаси пандемияга қарши кураш олиб бораётган шифокорлар шарафига махсус танга чиқарди

Канада зарбхонаси пандемияга қарши кураш олиб бораётган шифокорлар шарафига махсус танга чиқарди

Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди.

Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган.

Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

Канадада коронавирусга чалиниш ҳолати илк бор 15 январда аниқланган эди. Ҳозиргача мамлакатда 104 киши инфекцияга чалингани айтилмоқда, 8,6 минг бемор қурбон бўлди.

5 203
ЎзА