Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 15:29 Чоп этиш версияси

Камчиликларга йўл қўйгани учун 20 сертификатлаштириш идорасининг аккредитация гувоҳномалари бекор қилинган

Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлиги мамлакатимизда маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда миллий лабораториялар томонидан амалга оширилган ўлчаш ва синов натижаларининг чет элларда тан олиниши учун асос яратиш ва мувофиқлигини баҳолаш органларини аккредитациялашга бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

Президентимизнинг жорий йил 28 апрелдаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳанинг истиқболини белгилашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида таъкидланди.

Мазкур қарор асосида агентлик тизимида “Ўзбекаккредитация” давлат корхонаси ташкил этилди. Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлигининг 2017-2018 йилларда аккредитация бўйича халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ҳамда 2017-2021 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги йирик саноат корхоналари таркибидаги синов ва калибрлаш лабораторияларини халқаро даражада аккредитация қилиш масалалари назарда тутилган.

Маълумки, маҳсулот ва хизматларнинг сифатини аниқлаш уларни синаш йўли билан мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан амалга оширилади. Аккредитация қилиш жараёни эса мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан олиб борилаётган синов натижалари тўғри ва аниқ ўтказилишини таъминлайди.

Қарор асосида “Ўзбекаккредитация” корхонаси мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашади. Мувофиқликни баҳолаш органлари метрология хизматларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказади. Шунингдек, халқаро ва миллий аккредитация органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш вазифалари белгилаб берилган.

Ушбу идорага мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитация қилиш, шунингдек, уларнинг фаолияти устидан назорат юритиш вазифаси юклатилган. Бугунги кунда мамлакатимизда 863 мувофиқликни баҳолаш идораси фаолият кўрсатмоқда.

2017 йилнинг биринчи ярмида мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан 5,6 миллиард сўмлик маҳсулот номувофиқ деб топилган. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, юқорида айтилган номувофиқ маҳсулотлар 26 сертификатлаштириш идораси томонидан аниқланган.

Агентлик томонидан мавжуд сертификатлаштириш идораларининг фаолияти ўрганилганда, ушбу идоралар фаолиятида қатор камчиликлар борлиги маълум бўлди. Жорий йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекаккредитация” томонидан 325 мувофиқликни баҳолаш идорасининг фаолияти устидан инспекция назорати ўтказилди. Натижада белгиланган стандарт талаблари ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлиги учун 162 мувофиқликни баҳолаш идорасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қўпол камчиликларга йўл қўйганликлари учун 20 сертификатлаштириш идорасининг аккредитация гувоҳномалари бекор қилинган. Шунингдек, 54 мувофиқликни баҳолаш идорасининг аккредитация доиралари қисқартирилган.

Аккредитациянинг савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, яъни экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг синов натижаларини чет эл давлатларида тан олинишига шароит яратиш мақсадида мамлакатимизда 7 синов лабораторияси аккредитациядан ўтказилиши режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий маҳсулотларимизнинг ташқи бозорга кириб боришида уларнинг синов натижалари тан олиниши орқали техник тўсиқларни бартараф этишга шароит яратади.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Нурилло Насриев, ЎзА
3 064






Все о погоде - Pogoda.uz