Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади. Бу ҳақда Марказий банк расмий сайти хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, ушбу Низомга асосан тижорат банклари муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратиб боради.

Микрокредитлар қарз олувчиларга тикув машиналари, матолар ва бошқа cарф материаллари, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар, шунингдек, меҳнат билан бандликни таъминловчи бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, оғилхона ва товуқхона қуриш, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблари харид қилиш мақсадлари учун) энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади.

Микрокредитлар қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, олти ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Қарз олувчилар ариза билан биргаликда микрокредитлар қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка мол-мулк гарови, тижорат банки ёки суғурта компанияси кафолати, учинчи шахс кафиллиги, суғурта полисидан бирини, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадида сўралган ҳолларда эса томорқа участкаси мавжудлигини тасдиқловчи ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотномани тақдим этадилар.

Кредитни ажратиш тўғрисидаги қарор тижорат банклари томонидан аризалар келиб тушган кундан бошлаб уч банк иш кунида қабул қилинади.

Қарз олувчилар микрокредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг омонат ҳисобварағидан пул ўтказиш йўли билан тўлаши мумкин.

Олинган микрокредитдан бошқа мақсадда фойдаланилгани аниқланган ҳолларда банк кредит шартномасида белгиланган тартибда микрокредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтиш жоизки, кам таъминланган оилаларнинг рўйхати Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тузилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кам таъминланган оилаларга микрокредитлар ажратилади