Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 18:31 Чоп этиш версияси

Кўргазмада 20 нафар ёш тадбиркор ўз маҳсулотларини намойиш этди

Жиззахда “Ватаним равнақига менинг ҳиссам” шиори остида ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳунармандлар уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этган кўргазмада 20 нафар ёш тадбиркор ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жараёнида, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Вилоятда яратилаётган бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз хусусий бизнесини ривожлантираётган ёшлар сафи кенгаймоқда.

Кўргазмада зафарободлик якка тартибдаги ёш тадбиркор Умида Раҳмонова намойиш этган маҳсулот ва хизматлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. У уч йил аввал O’zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси асосида "Микрокредитбанк"дан 3 миллион 500 минг сўмлик имтиёзли кредит олиб, тикувчилик цехи очган эди. 3 нафар тенгдоши билан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириб, туман марказида “Гўзаллик салони" очди. Жорий йилда яна бир ишга қўл уриб, 7 миллион сўмлик кредит маблағи ҳисобига беданачиликни йўлга қўйди.

Ёшларнинг ҳунармандлик, халқ амалий санъати буюмлари ҳам иштирокчиларга манзур бўлди. Айниқса, халқ ҳунармандчилигининг деярли унут бўлиб кетган турлари яқинда касб-хунар коллежларини битирган ёшлар томонидан қайта тикланаётгани таҳсинга сазовордир.

– Юз марта эшитгандан бир марта кўрган афзал, деганларидек, кўргазма тарғиботнинг таъсирчан усули экани тажрибадан маълум, – дейди O’zLiDeP Жиззах вилояти кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Олим Норжигитов. – Мазкур кўргазма ҳам шу мақсадда – тадбиркорликни тарғиб қилиш орқали уюшмаган ёшларни фойдали меҳнатга кенг жалб қилиш учун ташкил этилди. Ушбу тадбир ўз фаолиятини йўлга қўйишда бир қарорга келолмай юрган ёшларга амалий сабоқ вазифасини ўтайди.

Кўргазма доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган ёшлар учун бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш, тадбиркорлик ҳақида бошланғич тушунча бериш бўйича мастер-класс машғулотлари ташкил этилди.

Ёш тадбиркорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Энди улар кўргазманинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
2 308






Все о погоде - Pogoda.uz