Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.10.2017 15:32 Чоп этиш версияси

Кўлдаги хазина

Кўлдаги хазина Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги “Сармишсой чашмаси” масъулияти чекланган жамияти балиқчилик соҳасида самарали фаолият юритмоқда.

Жамиятнинг 137 гектар майдондаги сунъий сув ҳавзасида дўнгпешона, сазан, оқ амур ва бошқа турдаги балиқ парвариши йўлга қўйилган. 15 ишчининг доимий бандлиги таъминланган.

– Мавсум бошида тасарруфимиздаги сунъий кўлларга 300 минг балиқ чавоғи ташланди, – дейди жамият раҳбари Ғайрат Ражабов. – Бугунги кунда парваришдаги балиқларнинг ўртача вазни 2-2,5 килограммга етди. Жорий йилда 120 тоннадан зиёд балиқ етиштиришни мўлжалламоқдамиз.

Келгусида хўжалик қошида балиқни қайта ишлаш цехи ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳа амалга ошгач, яна 10 иш ўрни яратилади.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
11 426






Все о погоде - Pogoda.uz