Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2017 18:31 Чоп этиш версияси

Кўчалар тунда ҳам ёруғ

Кўчалар тунда ҳам ёруғ Фарғона шаҳридаги Каштанзор кўчасини тунда ҳам кундуздек ёритиб турувчи икки мингдан зиёд чироқлар муқобил энергия орқали ёритила бошланди.

Ушбу кўча жойлашган “Ёшлик” маҳалласида Фарғона политехника институти олимлари “Фарғонаазот” очиқ акциядорлик жамияти мутасаддилари билан ҳамкорликда сув ёрдамида электр манбааси ишлаб чиқарувчи микроГЭСни ишга туширди. Вилоят марказидан оқиб ўтувчи Марғилонсой сув ўзанига ўрнатилган иншоот тежамкорлиги, қулай ва арзонлиги билан муқобилларидан фарқ қилади. Айни пайтда Марғилонсой сув ўзани бўйлаб 3 та ана шундай қурилма ишлаб турибди.

-“Фарғонаазот” очиқ акциядорлик жамияти кўмагида яратилган сув генераторини янада такомиллаштириш орқали вилоятнинг бошқа сув ҳавзаларида ҳам шундай лойиҳаларни амалга ошириш мумкин, - дейди Фарғона политехника институти профессори, техника фанлари доктори Сирожиддин Эргашев. – Чархпалак қурилма соатига 50 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу нафақат аҳоли, балки келгусида саноат тармоқларини ҳам арзон ва экологик тоза электр энергияси билан таъминлаш имкониниберади. Қурилма учун зарур жиҳозларнинг барчаси маҳаллий хомашёлардан тайёрлангани янада эътиборлидир.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
2 943






Все о погоде - Pogoda.uz