Изланиш ва имкониятлар самараси
Наманган вилоятининг Норин туманидаги “Norin Bottlers” масъулияти чекланган жамиятида маъданли сувларни қадоқлаш ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Наманган вилоятининг Норин туманидаги “Norin Bottlers” масъулияти чекланган жамиятида маъданли сувларни қадоқлаш ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ва яратилаётган кенг имкониятлар туфайли мазкур корхона лойиҳасининг биринчи навбатини ишга тушириш учун етти ярим миллиард сўмлик инвестиция киритилди. Сув замонавий техника ва технологиялар асосида тозалаш ва қайта ишлаш, маъданлар билан тўйинтириш жараёнидан ўтказилгандан сўнг бир ҳамда беш литрли полиэтилен идишларга қадоқланади. Корхонада соатига олти минг дона полиэтилен идишда сув қадоқлаш имконияти мавжуд.
– Лойиҳа амалиётга татбиқ этилиши билан 60 дан зиёд янги иш ўрни яратилди, – дейди корхона иш юритувчиси Маҳмуджон Азимов. – Уларнинг асосий қисмини касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар ташкил этади. Лойиҳанинг салқин ичимликлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган навбатдаги линияси ишга туширилгач, яна 200 га яқин киши иш билан таъминланади.