ЎзА Ўзбек

10.09.2018 16:36 Чоп этиш версияси

Избосканда қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Избосканда қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Андижон вилояти Избоскан туманида “Пойтуғ баркамол қурилиш” масъулияти чекланган жамиятининг мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонаси очилди.

Мажмуа “Асакабанк” кўмаги ва таъсисчи маблағи ҳисобидан бунёд этилиб, замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Корхона йилига 30 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. 

80 кишининг бандлиги таъминланган корхона мутасаддилари айни пайтда вилоятдаги қатор фермер хўжаликлари билан маҳсулот харид қилиш бўйича шартнома имзоламоқда. 

3.JPG

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
7 999