ЎзА Ўзбек

31.07.2018 10:24 Чоп этиш версияси

Июль ойида Ўзбекистонда нарх-наво арзонлашди(ми?)

Июль ойида Ўзбекистонда нарх-наво арзонлашди(ми?)
Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг июль ойи учун Республика истеъмол секторидаги инфляция даражасини эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг июль ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 0,3 фоизга пасайгани (январь ойида инфляция – 2,7 фоиз, февралда – 1,1 фоиз, март ойида – 1,1 фоиз, апрелда – 0,9 фоиз, май ойида – 0,8 фоиз, июнда – дефляция 0,4фоиз) айтилмоқда. Январь – июль ойларида инфляция даражаси 5,9 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилнинг январь ойида истеъмол секторидаги нархлар бирмунча сезиларли даражада ошган (2,7 фоиз). Июнь ва июль ойларидаги мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларининг мавсумий омиллар натижасида арзонлашиши, умумий истеъмол нархлари даражасининг пасайишига замин яратди (нархлар даражаси мос равишда 0,4 фоиз ва 0,3 фоизга арзонлашган).

Йирик гуруҳлар бўйича қисқа ва узоқ муддатли истеъмол нархлари индекслари динамикаси қуйидаги жадвал кўринишида намойиш этилган:

Истеъмол нархлари индекси 

02.JPG

2018 йилнинг январь-июль ойларида истеъмол 
нархлари индекси (ўтган ойга нисбатан, %) 

03.JPG

Юқорида келтириб ўтилган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатнинг истеъмол секторида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиши натижасида иккинчи марта дефляция ҳолати қайд этилмоқда. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархларида эса аксинча, инфляцион жараёнлар кузатилди. 

Қуйидаги жадвалда алоҳида турдаги гуруҳларнинг истеъмол нархлари индекси намойиш этилган: 

04.JPG
05.JPG

Асосий гуруҳлар бўйича нархларнинг ўзгариши таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар нархининг қимматлашиши жорий йилнинг июль ойидаги умумий истеъмол нархлари индекси (ИНИ)га 0,7 фоиз даражасида (ф.д.) таъсир этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиши эса ИНИнинг 1,0 ф.д.да камайишига олиб келди.

ЎзА
7 033