Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.08.2017 18:07 Чоп этиш версияси

Истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида қандай вазифалар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан “Мустақиллик йилларида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, белгиланган чора-тадбирлар, эришилган натижалар ва муаммолар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Ж.Обиджонов ва бошқалар электр энергетика соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланишини таъкидлади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ушбу жабҳадаги ўзгаришлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мамлакатимизда ҳосил қилинаётган электр энергиясининг қарийб 97 фоизи “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр станцияларига тўғри келади. Статистик маълумотларга қараганда, ўтган йили электр энергетика тизимидаги мавжуд корхоналар томонидан истеъмолчиларга жами 57 миллиард киловатт/соатдан ортиқ электр энергияси етказиб берилган.

Бугунги кунда бир йилда ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми 60 миллиард киловатт/соатдан ортиқ бўлиб, ишлаб чиқариш ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридагига нисбатан қарийб 10 миллиард киловатт/соатга кўпайган.

Аҳоли турмуш даражасининг ўсиши, турли замонавий маиший электр жиҳозларининг турмушда фойдаланиш кўлами кенгаяётгани боис, электрга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида қатор вазифалар амалга оширилмоқда.

Электр энергиясини ҳосил қилувчи қувватларни ошириш, магистрал ва тақсимлаш электр узатиш линияларини реконструкция қилиш бўйича “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти давлатимиз томонидан қабул қилинган дастурлар асосида қатор истиқболли лойиҳалар, чора-тадбирлар, халқаро кредит институтларининг маблағларини жалб этган ҳолда инвестицион лойиҳаларни амалга ошираётир.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтарди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 861






Все о погоде - Pogoda.uz