ЎзА Ўзбек

04.03.2019 Чоп этиш версияси

Истеъмол секторидаги инфляция даражаси маълум қилинди

Истеъмол секторидаги инфляция даражаси маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражасини маълум қилди. 

Унга кўра, 2018 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6 фоизга ошди.

Ўзбекистон Республикаси бўйича истеъмол нархлари индекси 
(ўтган ойга нисбатан фоиз)

1.JPG

Маълумот учун: 2018 йилнинг февраль ойида маҳсулотлар нархлари 1,2 фоиз, хизматлар 0,7 фоизга ошган. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 /фоиз, ноозиқовқат маҳсулотлари эса 1,3 фоизга қимматлашган. 

Ой давомидаги нархлар ўзгаришининг тузилмаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йилнинг февраль ойида ҳар бир йирик гуруҳнинг салмоқ вазнларини ҳисобга олган ҳолда таъсир даражаси бўйича устунлик озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳига талуқлидир (таъсири 0,9 фоиз даражасида).

ЎзА

6 187
ЎзА