Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 16:48 Чоп этиш версияси

Қишлоқда янги корхона

Қишлоқда янги корхона Энг улуғ, энг азиз айём — Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Мирзабулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида дори воситалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Маржон глобал” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Корхонада 6 турда доривор ўсимликлар кукуни ва 11 турда экстракти, 6 турда биологик фаол қўшимчалар капсуласи ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Доривор ўсимликлар ҳудуднинг ўзида етиштирилади.

—Қишлоқда фойдаланилмай турган бинони реконструкция қилиб, хориждан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатдик, - дейди корхона раҳбари Акбар Қўшоқов. — Мустақиллик байрами арафасида доривор ўсимликларни қайта ишлаш цехини ишга туширганимиз қишлоқ ёшларига байрам совғаси бўлди. Корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, 90 йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлади.

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
3 632






Все о погоде - Pogoda.uz