ЎзА Ўзбек

29.10.2012 13:37 Чоп этиш версияси

Ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи қошида ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди.

Мамлакатимизда коллеж ва корхона ҳамкорлигини йўлга қўйиш, коллеж битирувчиларини иш билан банд этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жалақудуқ саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида фаолият бошлаган "Келажакнинг етук авлоди" унитар корхонаси ушбу йўналишдаги ишлардандир.

Асосан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона "Микрокредитбанк"нинг туман бўлимидан олинган имтиёзли кредит ҳисобига ташкил этилди. Ҳозир бу ерда коллеж ўқувчилари учун махсус кийимлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда.

– Иш фаолиятимни мазкур корхонада бошлаганимдан мамнунман, – дейди коллеж битирувчиси Комила Араббоева. – Тикаётган кийимларимизнинг сифати юқорилиги учун ҳам харидорларга манзур бўлмоқда.

Янги корхона ишга тушиши билан 5 нафар коллеж битирувчиси ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашди. Коллежда таҳсил олаётган ўқувчилар корхонада тажриба ошириш имконига эга бўлди.


ЎзА, Ф.Убайдуллаев
7 560