Ишлаб чиқариш кенгаяди
Нукус шаҳридаги «Vaxtel Bexruz nоn» масъулияти чекланган жамиятида ўнга яқин турда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Нукус шаҳридаги «Vaxtel Bexruz nоn» масъулияти чекланган жамиятида ўнга яқин турда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.Суткасига 5 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 25 ишчи меҳнат қилмоқда. Корхона раҳбари Баҳодир Каиповнинг таъкидлашича, бизнес-режага кўра, энди нон ва қандолат маҳсулотлари цехлари ҳам ишга туширилади. Бу бир неча иш ўрни яратиш имконини беради.