Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.12.2017 18:22 Чоп этиш версияси

Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда (сурат)

Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда (сурат) Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Осиё терлик текстиль» Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонасида эркаклар, аёллар ва болалар учун полиуретан маҳсулотидан пойабзал ва мавсумий кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда.

9 (1).JPG

2 (1).JPG

3 (1).JPG

5 (1).JPG

8.JPG

– Ўттизга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонамизда 2016 йилда 2 миллиард 154 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган эди, – дейди корхона раҳбари Шоҳсанам Муродова. – Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда экспорт кўлами бирмунча ортди. Келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича истиқболли лойиҳани амалга оширишни режалаштирганмиз.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
7 006