Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2017 17:03 Чоп этиш версияси

Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Андижончарм” масъулияти чекланган жамиятида тери қайта ишланиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида саноат корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми йилдан-йилга ортаётир.

“Oltin deri” номи билан фаолият кўрсатган ушбу корхона ўз вақтида сифатли ва ранг-баранг маҳсулотлари билан юртимиздаги турдош корхоналар орасида етакчилардан бири эди. 2015 йилга келиб корхона фаолияти деярли тўхтаб қолди. Корхонани тиклаш борасида кўрилган чора-тадбирлар самарасида ўтган йили у 200 янги иш ўрни яратиш шарти билан ноль қийматда тадбиркорларга берилди. Шу тариқа корхона “Андижончарм” номи билан қайта иш бошлади.

Қисқа муддатда корхонада модернизация ишлари амалга оширилди. Терини қайта ишлаш, тикув ва пардозлаш цехлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилди. Натижада 2016 йилнинг учинчи чорагида 97 миллион сўмлик тери қайта ишланиб, ишлаб чиқариш корхоналарига етказиб берилди.

– Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида зарур ишлар амалга оширилмоқда, – дейди корхона раҳбари Одилхон Рўзматов. – Асосий мақсадимиз терини қайта ишлаб, шу ернинг ўзида турли маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйишдир. Жумладан, жорий йил кузда пойабзал, сумка ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш режалаштирилган. Келгусида маҳсулотларимизни экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган. Корхонамизда меҳнат қилаётган 50 ишчининг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислардир. Уларнинг самарали ишлаши учун замонавий шароитлар яратилган.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
5 127






Все о погоде - Pogoda.uz