Бу йил апрель ойидаги мураккаб об-ҳаво деҳқонларимизни бироз шошириб қўйгани рост.

Бу йил апрель ойидаги мураккаб об-ҳаво деҳқонларимизни бироз шошириб қўйгани рост. Бироқ, ҳақиқий деҳқон ҳар қандай вазиятда ўзини ўнглаб олиши ҳам ҳақиқат. Уларга кўмак сифатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам бел боғлаб турганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги Абдулла Қодиров фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Асатилло Бердиқулов далада амалга оширилаётган юмушлар ҳақида шундай деди:

– Юртимизнинг иқлим-шароитига эътибор қилсак, ҳар баҳор ўзгача. Агарда 25 йилдан буён хўжалик юритаётганимни ҳисобга олсак, 25 хил баҳорга гувоҳ бўлдим. Аммо, биз ҳам анойи эмасмиз, шунга яраша 25 хил тадбир қўллаб, етарлича ҳосилни йиғишга эришганмиз.

Аслида ҳам ҳақиқий деҳқон ҳар қандай шароитда пахта ривожини бир ой олдинга ёки орқага суриши мумкин. Бу агротехник тадбирларни ўз вақтида маромига етказиб бажаришга боғлиқ. Шунингдек, минерал ва маҳаллий ўғитлар, сувдан унумли фойдаланиш ҳам муҳим.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида сурункали ёмғир ёғиши эвазига тупроқ қотди. Шу боис экин майдонларида бир неча марта культивация ишларини олиб бордик. Дорилар билан қўшимча ишлов берилди. Шу кунларда ғўзамиз 5-6 барг чиқарди. Шоналаш арафасида. Бу пахта ривожи ўтган йилнинг шу даврига етиб олди дегани.

Фермерларимиз ташаббускор. Кейинги икки йилда яратилган янги имкониятлар туфайли пахтанинг нарх-навоси анча ўсди. Бир тонна пахта 4 миллион сўмга сотилмоқда. Юқори навларга сотсак, 4,5 миллион сўм бўлади. Бу олдинги йилларга нисбатан анча юқори баҳо. Шу туфайли тракторчиларимиз, ишчиларимизнинг моддий манфаатдорлиги анча ошди. Улар ўртача икки миллион сўм маош олмоқда. Йил якунида юқори даромад билан чиқсак, яна пул берилади. Бундан ташқари етиштирилган ғалла ва сабзавот ҳосилининг бир қисмини ишчиларга қишга захира сифатида бўлиб берамиз.

Бир тонна пахта учун 1-1,5 миллион сўм сарф-ҳаражат қилган ер эгаси ҳам энди яхши фойда кўради. Ишчиларимиз ҳам иложи борича, ҳар гектардан ҳосилдорликни 40-50 центнерга етказишга ҳаракат қилмоқда. Ахир, ҳосил ошгани сайин, даромад кўпайишини оддий ишчи ҳам билиб қолди.

Айни вақтда хўжаликнинг 464 гектар ерида чорвачилик, боғдорчилик, ғаллачилик, пахтачилик йўлга қўйилган. Ғалладан кейин полиз, дуккакли экинлар, сабзавот экамиз. Имкониятимиз даражасида кластер тизимини амалга оширмоқчимиз. Келгусида хўжалигимизда пахтадан ип-газлама, керак бўлса мато ҳам ишлаб чиқарамиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчининг ўртача маоши икки миллион-ми?