ЎзА Ўзбек

07.07.2019 10:18 Чоп этиш версияси

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг техник имкониятлари яхшиланмоқда​

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг техник имкониятлари яхшиланмоқда​

Европа Иттифоқи ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) нинг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” қўшма дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги корхоналарга махсус техникалар берилди.

Хусусан, Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини техник имкониятларини яхшилаш мақсадида 6 дона кичик трактор, 6 дона дизел электрогенератор ва 6 дона насос агрегатор топширилди.

Мазкур техникаларни топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарлари ва GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари иштирок этишди.

2018 йилнинг октябр ойида сув хўжалик вазирлигига 6 дона экскаватор ва 6 дона самосвал берилган эди.

Таъкидлаш жоизки, дастур 2016 – 2020 йилларда амалга оширилаётган бўлиб, унинг мақсади қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдан иборат. Иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, барқарор ва кенг кўламли ўсишга эътибор қаратилиб, дастур табиий ресурслар ҳамда экотизимларни самарадор бошқаришга ёрдам бермоқда.

ЎзА
3 775