ЎзА Ўзбек

13.06.2019 09:07 Чоп этиш версияси

Ипотека банки кўмагида интенсив усулда балиқ етиштириш оммалашмоқда

Ипотека банки кўмагида интенсив усулда балиқ етиштириш оммалашмоқда

Андижонда “Интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича Хитой тажрибаси” мавзусида республика семинари бўлиб ўтмоқда. 

Снимок.JPG

Президентимизнинг 2019 йил 16-17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятда балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш, балиқчилик соҳасини ривожлантириш, мазкур йўналишда илғор хорижий технология ва усулларни кенг жорий этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда аҳолига тайёр ва ярим тайёр балиқ маҳсулотлари етказиб беришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича берган топшириқларидан келиб чиқиб ташкил этилган семинарда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, унинг ҳудудий бўлимлари мутасаддилари, Қорақолпоғистон Республикаси, шунингдек, республикамиз вилоятларида фаолият юритаётган ҳамда хорижий мамлакатлардан таклиф қилинган мутахассислар, балиқчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, “Ипотека банк” АТИБ, “Ипотека-лизинг”, “Ипотека-сармояси” масъулияти чекланган жамиятлари вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди. 

839f945b-a3b2-409e-b3b9-1b70637b4a5e.jpg

Семинарда мамлакатимизда, хусусан, Андижон вилоятида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, ютуқ ва мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди, хорижлик мутахассисларнинг балиқчиликни ривожлантиришга оид маърузалари тингланди, иштирокчилар интенсив усулда балиқ етиштираётган қатор хўжаликлар фаолияти билан бевосита танишди. Интенсив усулда балиқ етиштиришнинг Хитой тажрибаси ҳақида маълумотлар олди. 

5b3e2a6b-b747-47b2-b847-b11befe933cc.jpg

– Интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича илғор тажрибалар билан танишдим, – дейди тадбир иштирокчиси, Хоразм вилояти Кўшкўпир туманидаги “Отабек-Достонбек” балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари Отахон Иброҳимов. – Балиқ интенсив усулда боқилганда очиқ сув ҳавзаларига нисбатан бир неча ўн баробар кўп балиқ етиштириш мумкинлигининг гувоҳи бўлдим. Келгусида хўжалигимизда ҳам албатта, ушбу усулда балиқ етиштиришни йўлга қўямиз.

6bc60c19-c81e-4f18-8c73-c2d56135941b.jpg

Андижон вилоятида ўтган йили 12 минг тонна балиқ етиштирилган бўлса, жорий йилда аҳолига 15 минг тонна луқмаи ҳалол етказиб бериш белгиланган. Таъкидлаш жоизки, вилоятда балиқчиликни ривожлантириш, мазкур йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки вилоят филиали томонидан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

6c77d510-8999-4ef4-bcea-c4b120dd6357.jpg

Банк томонидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўз хонадонларида балиқ етиштириш истаги бўлган ташаббускорлар қўллаб-қувватланаётир. Бу борада балиқчиликни ривожлантириш бўйича 150 миллиард сўм миқдордаги банк кредити ажратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. 

Интенсив усулда балиқ етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига балиқчилик учун зарур жиҳозлар, кичик ҳажмдаги пластик бассейнлар етказиб бериш, тадбиркорлар билан ҳамкорликда балиқ чавоқлари, балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

13b8005c-c1cc-40e1-9ba6-7ef4b2fe2471.jpg 

– Балиқчиликни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига банкимиз томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 17 миллиард сўм кредит ажратилди, – дейди “Ипотека-банк” АТИБ Андижон вилоят филиали раҳбари Баҳодиржон Қорабоев. – Бунинг натижасида нафақат балиқ етиштириш хажми ортмоқда, балки кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда. 

Бундан ташқари, банк томонидан “Интенсив усулда балиқ етиштириш ва экотуризимни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш учун Андижон шаҳридаги “Valley Fish” масъулияти чекланган жамиятига 80 миллиард сўм, интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш учун Марҳамат туманидаги “Buyk maskan” масъулияти чекланган жамиятига 42 миллиард сўм миқдорида босқичма-босқич кредит ажратилиши режалаштирилган бўлиб, 2018 йилда уларга 27,5 миллиард сўм кредит ажратилди. Ушбу хўжаликларда белгиланган ишлар режа асосида давом этмоқда. 

9c8d4bad-c50b-4f70-8bec-835ac913b73a.jpg

Ўтган йили сазан, оқ амур, оқ дўнг пешона, Африка лаққаси, форель, осётр, лосось, маҳаллий лаққа, судак, илонбош сингари етиштирилган балиқ турларининг 7 минг 660 тоннаси балиқчилик хўжаликларининг сунъий сув ҳавзаларида, 425 тоннаси шоли экилган майдонларда, 1 минг 515 тоннаси интенсив усулдаги кичик сув ҳавзаларида, 300 тоннаси ёпиқ сув ҳавзала
рида, 2 минг 100 тоннаси аҳоли хонадонларида етиштирилди. 

Умуман, вилоятда балиқчиликни ривожлантириш, балиқ чавоқлари ҳамда балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш борасида муайян тажриба тўпланган. 

59460be2-60e0-4699-b2c0-b08515e8180a.jpg

Умумий қиймати 100 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида “Ипотека-лизинг” масъулияти чекланган жамияти томонидан мамлакатимиздаги балиқчилик хўжаликларига илғор хорижий технологиялар, жиҳоз ва ускуналар етказиб берилаётганлиги ҳам бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда. 

–Ана шу лойиҳа доирасида жамиятимиз томонидан Андижон вилоятидаги қатор балиқчилик хўжаликларига ҳар бирининг баҳоси 606 миллион сўм бўлган 14 та илғор хорижий технология ва жиҳозлар лизинг асосида етказиб берилди, – дейди “Ипотека-лизинг” МЧЖ раҳбари Бахтиёржон Ҳошимов. – Бу борадаги ишлар яна давом этмоқда. 

6647dd1c-d15c-45b6-87b0-04ca0b1dc289.jpg

Семинар иштирокчилари Андижон шаҳридаги “Valley fish” , “Chubby rabbits” масъулияти чекланган жамиятларида интенсив усулда сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш борасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, “EСO FISH” савдо маркаси остида аҳолига тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар етказиб бериш шохобчаси фаолияти билан танишди. 

–Жамиятимизда “Ипотека банк”нинг вилоят филиалидапн олинган кредит ҳисобига интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилган, – дейди “Valley fish” МЧЖ таъсисчиси Муҳаммадали Пўлатов. – Шу билан бирга жамиятимиз сунъий сув ҳавзаларида етиштирилаётган балиқларни “EСO FISH” савдо маркаси остида аҳолига етказиб бериш бўйича ҳам лойиҳани амалга оширмоқда. Бу аҳолига арзон, сифатли тайёр ва ярим тайёр балиқ маҳсулотлари етказиб бериш имконини бераётир. 

7b40359c-4909-4830-b32c-a4c64267a867.jpg

Андижон шаҳрининг Мустақиллик кўчасида “EСO FISH” савдо шохобчаси ташкил этилди. Аҳоли шу ернинг ўзида истаган турдаги тайёр, ярим тайёр, пиширилган балиқларни харид қилиши мумкин. Маҳсулотларни хонадонларга етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган. 

Семинарда Германия, Польша, Франция, Словения сингари хорижий давлатлардан ташриф буюрган мутахассисларнинг “Ўзбекистон балиқчилиги учун Aller aqua компанияси технологияси асосида оқсилга бой омухта ем ишлаб чиқаришни ривожлантириш”, “Польша ички балиқчилик институтида Осётр балиғи турини кўпайтиришда турли тизимларни қўллаш усуллари”, “Дабе” (Франция) наслчилик хўжалиги тажрибаси асосида Хон балиқ туридан икра олишни йўлга қўйиш”, “Карп оиласига мансуб балиқ турини етиштиришда прессланган озуқа емидан фойдаланиш” сингари қатор мавзулардаги маърузалари тингланди. 

a8075256-33ba-49b4-a0aa-ee84415452c9.jpg

–Юртингизда балиқ етиштириш бўйича илғор технология ва усуллардан фойдаланиш борасида дастлабки қадамлар қўйилаётган экан, – дейди польшалик мутахассис, профессор Мирослав Шепковский. – Айниқса, Андижонда интенсив усулда балиқ етиштириш борасида яхшигина тажриба тўпланибди. Ишонаманки, бу усул табиий сув ҳавзалари у қадар кўп бўлмаган Ўзбекистонда балиқчиликнинг янада ривожланишида муҳим роль ўйнайди. 

1ab207e6-4b43-45bd-8c67-fdf512e11c97.jpg

Семинар иштирокчилари интенсив усулда балиқ етиштириш, балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш, тайёр ва ярим тайёр балиқ маҳсулотларини аҳолига етказиб бериш борасидаги ишлар билан танишиш асносида ўзаро тажриба алмашди. Юртимизда балиқчиликни янада юқори босқичга кўтариш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашди. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА
3 699