ЎзА Ўзбек

14.08.2019 15:11 Чоп этиш версияси

Ипотека банки филиалларида замонавий хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади

Ипотека банки филиалларида замонавий хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади

“Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан хизмат кўрсатилаётган экспортёр ва экспорт потенциалига эга бўлган ташкилотларга амалий ёрдам бериш ва экспортни амалга оширишда яратилаётган қулайликларни тушунтириш юзасидан учрашув ўтказилди.

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан республика экспорт салоҳиятини янада ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб экспортёр ташкилотларга имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда. 

“Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаев бошқарган тадбирда ҳозирги кунда ҳукуматимиз ҳамда банк томонидан экспорт билан боғлиқ амалиётларни тартибга солиш ва имтиёзлар бериш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

photo5377476810859719689.jpg

Хусусан, экспортёр мижозлар дебет айланмалари — 0,2 фоиз этиб белгиланди. Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларга 46-рамз билан нақд пуллар берилганда – бепул белгиланди. Экспортёр мижозларга ҳисобварақдан нақд хорижий валютани бериш — 0,2 фоиз этиб белгиланди. Экспортёр мижозлар томонидан валюта маблағларини бошқа валютага айирбошлаш – 0,2 фоиз (минимал 50 000 сўм - макс. 1 000 000 сўм) белгиланди.

Президентимизнинг жорий йил 24 майдаги “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ экспорт қилувчиларга бир қатор қулайлик ва имтиёзлар яратилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга тижорат банкларининг экспортолди кредитлари, шу жумладан, айланма маблағларни тўлдириш учун берилган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга, миллий валютадаги кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи, бироқ 4 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда компенсация тақдим этади.

photo5377788260413188876.jpg

Тижорат банкларининг кредитлари, шу жумладан, экспортолди кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 4 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради. Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га қарордаги илова рўйхатга мувофиқ маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми жорий этилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июндан бошлаб тирик ҳолдаги товуқ, қуён ва балиқ ҳамда уларни сўйиб ишланган маҳсулотлари экспорти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида Ипотека банки томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, кредит ажратиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати қайта кўриб чиқилди ва соддалаштирилди. Мижозлар учун ҳар томонлама қулай бўлган хизматлар, соддалаштирилган стандарт кредит турлари жорий этилди. Интернет банкинг ва мобил банкинг хизматлари бепул кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Молиявий оммабопликни ошириш борасида банкнинг 39 та филиалида автоматлаштирилган (ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи) банкоматлар ўрнатилган. Барча филиалларда 24/7 шохобчалари ташкил этилган.

Айни пайтда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида банкнинг замонавий хизматлар кўрсатиш маркази ташкил этилаётир. Келгусида Ховос тумани андозаси асосида жами 36 та, шундан Тошкент шаҳрида камида 10 та ва ҳар бир вилоятда камида 2 тадан замонавий хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Шунингдек, келгусида қолган 100 га яқин мини банкларни ҳам замонавий хизматлар кўрсатиш марказига айлантириш режалаштирилган. 

Келгусида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қулай бўлган жойларда ихчам банк хизматлари марказларини ташкил этиш, банк хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва жараёнларни янада соддалаштириш, мини банклар ҳамда жамғарма кассалар фаолиятини, операцион жараёнларини қайта кўриб чиқиб мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишини ташкил этиш юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.

Реклама ҳуқуқи асосида​

Нурилло НАСРИЕВ, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА
1 834