Банк ходими ўз зиммасига юклатилган бурчни унутиб, омонатга хиёнат қилдими?!​

Мамлакатимизда “мижоз банк учун“ тамойили асосида амалга оширилган ишлар натижасида хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб, аҳолининг банкларга бўлган ишончи янада ортмоқда. Аммо банк ходими ўз зиммасига юклатилган бурчни унутиб, омонатга хиёнат қилса-чи? 

Тўлов квитанциялари банк дастурига кирим қилинмасдан сохталаштирилиши ёки тўланган пуллар шахсий эҳтиёж учун ишлатиб юборилиши ҳам мумкинми? Фарғонада банк ходими шундай жиноятга қўл урди.

“Ипотека банк” Фарғона вилояти филиалининг 28-сонли жамғарма кассаси назоратчи кассири лавозимида ишлаган Фарҳод Собиров фуқаролар томонидан тўланган маблағларни банкка топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳужжатларни сохталаштириб, давлат маблағини талон- тарож қилиб, нафснинг куйига кирган бу ёш ходим бугун афсус надоматда.

У ўзининг иш фаолияти давомида Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролар томонидан тўланиши лозим бўлган давлат божи ва жарималарни қабул қилар эди. Банкка келаётган пулларни кўриб, Ф.Собиров ўзига юклатилган бурч ва масъулиятни унутди. 71 та ҳолатда 30 миллион 311 минг 500 сўмлик пул маблағларини фуқаролардан тўлов учун қабул қилиб, пулларни олгани тўғрисидаги квитанцияларини икки нусхада расмийлаштиради. Қабул қилинган пулларни ўзининг жавобгарлигига олгани ҳолда ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, банкка топширмасдан, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари, Ф.Собиров ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, АТИБ “Ипотека банк“ Фарғона вилояти филиалига қарашли 28-сонли жамғарма касса шохобчаси кассири Х.Боқижонова томонидан ўзига бириктирилган банк муҳри босилган ҳолда Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича 7 та ҳолатда қабул қилиб олинган 4 миллион 831 минг сўмлик пул маблағларини ими-жимида ўзлаштириб юборган.

Халқимизда бировнинг ҳақи буюрмайди, деган нақл бежиз айтилмаган. Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлимидаги ижро ҳужжатларидаги тўлов ҳужжатлари ўрганилганда унинг ножўя ҳаракатлари аниқланди. Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг очиқ суд мажлисида Ф.Собировга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга тегишли жазо тайинланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ипотека банк” ходимига 70 дан ортиқ ҳолат бўйича жиноий иш очилди