ЎзА Ўзбек

17.08.2018 16:04 Чоп этиш версияси

Инвестициялар корпорацияси қайта иш бошлади

Инвестициялар корпорацияси қайта иш бошлади
Олий Мажлис Сенатида Хусусий хорижий инвестициялар корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Хусусий хорижий инвестициялар корпорацияси вице-президенти Д.Бохигиэн ва бошқалар сўнгги йилларда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик янги босқичда давом этаётганини таъкидлади.

Меҳмонларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, қулай инвестиция муҳити, хорижлик ишбилармонларни жалб қилишнинг қонунчилик базасини мустаҳкамлашга доир ишлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини амалга ошираётган хорижий инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат кафолатларининг қонунчилик асослари тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Мамлакатимизда фаолиятини қайта бошлаган Хусусий хорижий инвестициялар корпорацияси мақсади Ўзбекистон бозорига маблағлар киритишда америкалик тадбиркорларга кредитлар ва кафолатлар бериш орқали кўмаклашишдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Д.Суннатов, ЎзА
9 703