Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.08.2017 16:51 Чоп этиш версияси

Инвестициялар ҳажми ошмоқда

Миллий матбуот марказида "Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

"Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари Мансур Ҳошимов ва бошқалар Ўзбекистон дунё электротехника соҳасида ўзининг муносиб мавқеига эга экани, мамлакатимизда кабель, сим, электротехника, маиший техника ва соҳага оид бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун етарлича имкониятлар яратилганини таъкидлади. Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тайёрлаган маҳсулотларнинг қарийб 60 фоизи экспортга чиқарилмоқда.

Компания тизимидаги 50 дан ортиқ корхона кабель, сим, электротехника, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда ва техник хизмат кўрсатмоқда.

– Ўтган йилларда электротехника соҳасида 120 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилди, – дейди компания бошқарма бошлиғи Абдурашид Миржалилов. – Бунинг самарасида корхоналар Жанубий Корея, Япония, Хитой, АҚШ, Туркия каби давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Бу эса жаҳон андозаларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўл келмоқда.

Компанияда асосий эътибор юқори қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда инновацион техникаларни кенг жорий этиш, тармоқ учун ёш мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида замонавий илмий ва институционал базалар яратишга қаратилган.

Электротехника саноати корхоналари фаолиятини янада кучайтиришда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 февралдаги «2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир.

Амалга оширилаётган лойиҳаларда ҳар бир ҳудуд алоҳида эътиборга олинган. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасида 18, Қашқадарё вилоятида 8, Андижон вилоятида 3, Тошкент вилоятида 5 лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда. 2021 йилга бориб электротехника саноатида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2,5, экспорт салоҳияти қарийб икки баробарга ошади. Шунингдек, янги турдаги тайёр ва бутловчи қисмларни ўзлаштириш эвазига импортни қисқартириш, иш ўринларига талаб юқори бўлган ҳудудларда аҳоли бандлигини кўпроқ таъминлашга эришилади.

Матбуот анжуманида тизимдаги бир нечта йирик корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Сайёра Шоева, ЎзА
3 507






Все о погоде - Pogoda.uz